Хорижий абитуриентлар диққатига (бакалаврият, магистратура, клиник ординатура, докторантура)

Хорижий абитуриентлар учун

Тошкент тиббиёт академиясида хорижий мамлакатларнинг фуқаролари исталган йўналишларини танлаб тахсил олишлари мумкин.

ТТА талабаси бўлиш учун сиз оғзаки имтихон суҳбатидан ўтишингиз керак.

Суҳбатда қатнашиш учун сиздан қуйидаги ҳужжатларни топшириш талаб этилади:

– ТТА ректори номига сиз танлаган йўналиш, ўқиш тили кўрсатилган ариза;

– сиз билан боғланиш учун алоқа маълумотлари: яшаш манзилингиз ва телефон рақамлари (мурожаат этувчиларнинг ота-оналарининг телефон рақамлари билан);

– Аттестат еки диплом асл нусхаси ва нусхаси ва улар билан бирга олинган бахолар (иловаси билан) рус ёки ўзбек тилларига нотариал тасдиқланган таржимаси билан;

– миллий ва чет эл паспорти (нусхалари билан) ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (агар яшаш ҳуқуқингиз бўлса, сиз шунингдек унинг нусхасини тақдим этишингиз керак);

– 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги 6 та фотосурат.

Юқоридаги барча ҳужжатлар онлайн тарзда топширилиши мумкин!

Ушбу ҳужжатларнинг электрон шаклда почта орқали enter.tma@gmail.com сайтига юборилади

Кўп бериладиган бериладиган саволларга (ўзбек, рус, туркман, тожик ва инглиз тилларида) жавобларни бу ерда топиш мумкин. 

Қўшимча саволлар учун +998 99 780 24 80

+ 998 99 780 25 80

Мурожаат қилишингизни сўраймиз 

Халқаро қўшма таълим дастурида ўқишни истаганлар учун

Халқаро қўшма таълим дастурида ўқишни, ва бир вақтнинг ўзида иккита диплом олишни хоҳлайсизми?

Сизни «Даволаш иши» қўшма таълим дастури бўйича Тошкент тиббиёт академияси ва Қозон давлат тиббиёт университетининг талабаси бўлишга таклиф қиламиз. Ўқитиш 3+3 механизми бўйича олиб борилади (Тошкент тиббиёт академиясида 3 йиллик ҳамда Қозон давлат тиббиёт университетида 3 йил ўқиш).

Ушбу дастур бўйича ўқитиш натижаларига кўра Тошкент тиббиёт академияси ва Қозон давлат тиббиёт университетининг дипломлари (2 та диплом) берилади.

Қўшма таьлим дастури талабаси бўлишга шошилинг.

Биз билан боғланиш учун

+998 99 780 24 80

+ 998 99 780 25 80

Рақамларига қўнғироқ қилинг

ТТА ҳақида тарихий маълумот Историческая справка про ТMA ТМА hakynda güwänama  ТМА маълумоти таърихи  ТМА historical background
FAQ (UZB) Часто задаваемые вопросы FAQ (TKM) FAQ (TJK) FAQ (ENG)
INFO (UZB) INFO (TKM) INFO (TJK) INFO (ENG)

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.