Тошкент тиббиёт академияси ҳақида тарихий маълумот

Тошкент тиббиёт академияси фармакологлар, гигиенистлар ва асосий даволовчи мутахассисларни тайёрловчи муассаса бўлиб Тошкент тиббиёт институти сифатида Тошкент шаҳридаги Ўрта Осиё университетининг тиббий факультети негизида ташкил этилган (1919 йил).

90-йилларнинг бошида Тошкент тиббиёт институтининг қошида иккита олий тиббий ўқув бинолари: Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти ва  Иккинчи Тошкент давлат тиббиёт институти мавжуд бўлиб, улар 2005 йилда бирлаштирилиб Тошкент тиббиёт академиясига асос солинди.

Айни пайтда академияда даволаш, тиббий педагогика, тиббий-профилактика, тиббий-биология, ҳарбий-тиббий ва олий хамширалик иши бўйича факультетлар ташкил этилган бўлиб, уларда 4000дан ортиқ талабалар таҳсил оладилар.

Магистрларга таълим бериш 48та, тор доирадаги мутахассис шифокорларни тайёрлаш эса клиник ординатуранинг 38та йўналишида амалга оширилади.

Асосий клиник базаларини Тошкент тиббиёт академиясининг 3та кўп тармоқли клиникалари, шунингдек Республиканинг ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, республика ва шаҳар тиббиёт марказлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг шифохоналари ташкил этади ( 80 дан ортиқ тиббий муассасалар).

Бугунги кунда Тошкент тиббиёт академияси Ўзбекистон Республикасидаги етакчи тиббиёт таълим муассасаси бўлиб, энг яхши тиббиёт ОТМларининг рейтинги бўйича 1-ўринни, Ўзбекистоннинг барча ОТМлари орасида 6-ўринни эгаллайди.

Академиянинг профессор- ўқитувчиларининг таркибини халқаро стандартларга жавоб бера оладиган, ўзининг касбий билим ва кўникмаларини етакчи хорижий тиббиёт муассасаларида мунтазам равишда ошириб борадиган юқори малакали мутахассислар ташкил этади.

Тиббиёт соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш Тошкент тиббиёт академиясининг муҳим вазифаларидан бири саналади.

Академия халқаро алоқалар соҳасида етакчи хорижий тиббий таълим ва даволаш-профилактик муассасалари билан соғлиқни сақлашни турли йўналишлари бўйича илмий амалий алоқаларини фаол ривожалантириб, хамкорликдаги тиббий-илмий тадбирлар ташкил қилмоқда хамда халқаро лойихаларда иштирок этиб бормоқда. Шунингдек,  хамкорликдаги таълимга оид тадбирлар ўтказиш учун етакчи хорижий профессорлар Ўзбекисттонга таклиф қилинмоқда.

Ҳар йили Тошкент тиббиёт академиясининг иқтидорли талабалари давлат стипендиялари ва мукофотларини қўлга киритиб, ҳамқаро олимпиадаларнинг ғолибига айланишмоқда.

Тошкент тиббиёт академиясида энг катта эътибор хар томонлама етук тиббиёт мутахассисларини тайёрлашга йўналтирилган.

Академияда мавжуд имкониятлар:

– тор доирадаги тиббий тўгараклар бўлиб, улар талаба-бўлажак шифокорларга муайян тиббий йўналиш бўйича билимларини ошириш имкониятини беради;

– Ахборот-ресурс макркази, Марказий Осиёнинг қадимий тиббий кутубхонаси негизида ташкил топган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг йирик тиббий ахборот базаси саналади;

– Спорт мажмуаси, халқаро олимпия стандартларига жавоб беради;

– Талабалар турар жойи бўлажак шифокорларнинг самарали таълим олишлари учун барча шароитлар билан таъминланган;

– шунингдек тиббий музей, типография, Wi-Fi ҳудудлари ва талабаларнинг мустақил тайёрланишлари хар жиҳатдан қулай жойлар яратилган.

Олий ўқув юртлар аро ташкил этилган илмий-тадқиқот лаборатория ва хамкорликда яратилган илмий-тадқиқот маркази Тошкент тиббиёт академиясининг ноёб муассасасаларидан бўлиб, илм-фан ўртасидаги самарали боғланишни таъминлаб, илмий тадқиқотларнинг сифатини оширади ҳамда талабаларни илмий ишларга фаол жалб қилиш билан бирга тадқиқот натижаларини ўқув жараёни ва тиббий амалиётга кенг жорий қилинишини таъминлайди.

Тошкент тиббиёт академияси – бу замонавий инновацион ОТМ бўлиб, ўзида классик тиббий таълимнинг энг яхши анъаналарини сақлаб қолган.

Тошкент тиббиёт академиясининг катта оиласига ҳуш келибсиз, ТТАга ҳуш келибсиз!

Translate: Eng Рус