INFO (UZB)

ХОРИЖЛИК АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

Тошкент тиббиёт академияси Ўзбекистон Республикасининг етакчи олийгохларидан бири бўлиб, мамлакатда тиббиёт олийгохлари рейтинги ичида №1 эгаллайди.

Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга кириш учун қуйидаги хужжатлар топширилади:

  • ТТА ректори номига ариза. Аризада йўналиш, ўқиш тили кўрсатилади;
  • контакт учун маълумотлар: адресс, телефон номер (ота онанинг номери хам кўрсатилади);
  • оригинал шаходатнома/сертификат, диплом ва унинг нусхаси, тахсил олган фанлар рўйхати ва олинган бахолар (баллар) ҳамда нотариал тасдиқланган рус ёки ўзбек тилига таржима қилинган холда;
  • миллий ҳамда хориж паспорти нусхаси билан ёки туғилган хақида гувохнома;
  • агарда яшаш гувохномаси (вид на жительство) мавжуд бўлса нусхаси билан тақдим қилинади;
  • 3,5х4,5 см ўлчамли 6 дона фотокарточка

Юқорида кўрсатилган хужжатларни электорн вариантини ТТА халқаро хамкорлик бўлими электрон почтасига ҳам тақдим қилса бўлади:

  1. tma.qabul2019@gmail.com
  2. tma.interdep@gmail.com

Тақдим этилган хужжатлар тасдиғини олиш ёки қўшимча маълумот учун қуйидаги рақамга мурожат қилишингизни сўраймиз:

+998 71 214 82 91

 

Translate: Eng Рус