МАГИСТРАТУРА АБИТУРИЕНТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Тошкент тиббиёт академияси магистратурасига мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди!

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга  қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси 2020 йил 7 августдаги мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

Вужудга келган коронавирус пандемияси шароитида айрим тиббиёт соҳаларининг юқори малакали мутахассисларга бўлган ўткир эҳтиёжини қондириш мақсадида, республика ҳудудлари учун малакали мутахассисларни тайёрлаш учун Терапия (йўналишлар бўйича), Юқумли касалликлар (йўналишлар бўйича), Психиатрия, Гигиена (йўналишлар бўйича) магистратура мутахассисликлари бўйича мақсадли қабул параметрлари белгиланди.

Магистратура бўйича мақсадли қабул параметрлари тасдиқланганлиги муносабати билан, магистратурага ўқишга кириш учун www.magistr.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтган абитуриентларга мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта тахрирлашга 2020 йилнинг 21 августига қадар (21 август куни ҳам) рухсат берилди.

Тошкент тиббиёт академяиси магистратурасига ўқишга кириш учун онлайн тарзда рўйхатдан ўтган абитуриентлар қуйида келтирилган 4 та мутахассислик бўйича мақсадли қабул учун аризаларини қайта тахрирлашлари мумкин.

Мақсадли қабул квоталари

Шифр Олий таълим муассасалари

ва мутахассисликлар номи

Давлат гранти асосида
5А510103 Терапия (йўналишлар бўйича)

шу жумладан, мақсадли қабул бўйича

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали учун

 

1*

1

5А510107 Юқумли касалликлар (йўналишлар бўйича)

шу жумладан, мақсадли қабул бўйича

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали учун

 

1*

1

5А510111 Психиатрия

шу жумладан, мақсадли қабул бўйича

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали учун

Тошкент тиббиёт академияси Урганч  филиали учун

 

2*

1

1

5А510301 Гигиена (йўналишлар бўйича)

шу жумладан, мақсадли қабул бўйича

Қорақалпоғистон тиббиёт институти учун

Тошкент тиббиёт академияси Урганч  филиали учун

 

2*

1

1

* Изоҳ: Мақсадли қабул квоталари фақат ўзбек таълим тили учун ажратилган

2020/2021 ЎҚУВ ЙИЛИДА МАГИСТРАТУРАГА ЎҚИШГА КИРИШ УЧУН РЎЙХАТДАН ЎТГАН АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН МАҚСАДЛИ ҚАБУЛГА ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ МАҚСАДИДА ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАЙТА ТАҲРИРЛАШ ТАРТИБИ

Жараён қандай тарзда амалга оширилади?

  1. Мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш фақатгина магистратурага ўқишга кириш учун www.magistr.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтган абитуриентлар учун амалга оширилади.
  2. Рўйхатдан ўтган абитуриентга ўзи танлаган олий таълим муассасаси ва мутахассисликни ўзгартирган ҳолда, мақсадли қабул белгиланган мутахассислик бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш ҳуқуқи берилади.

❗Бунда:

➡абитуриент қуйидаги шартларни инобатга олган ҳолда мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасасига ёзма ариза билан мурожаат қилади:

➡абитуриент тегишли мутахассислик негизидаги мос бакалавриат таълим йўналишини тугатган бўлиши шарт;

➡абитуриент кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талабалар сафига қабул қилингач, ўқишни тамомлагандан сўнг мазкур олий таълим муассасасида камида 5 йил ишлаш шарти белгиланган уч томонлама шартномани имзолашга рози бўлиши керак.

Масалан, Тошкент тиббиёт академиясининг тегишли магистратура мутахассислиги бўйича ТТА Термиз филиали учун алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичи тасдиқланган бўлса, абитуриент ТТА Термиз филиалига ариза билан мурожаат қилади.

  1. Шундан сўнг, мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасалари абитуриентларнинг аризаларини умумлаштирган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат қилади.
  2. Абитуриентлар аризалари ва олий таълим муассасалари мурожаатлари асосида вазирлик техник ишчи гуруҳи томонидан magistr.edu.uz платформасидаги абитуриентларнинг ҳужжатлари таҳрирланади.

➡Абитуриентларга мақсадли қабул учун ҳужжатларини қайта таҳрирлашга 2020 йилнинг 21 августига қадар (21 август куни ҳам) рухсат берилган.

АРИЗА НАМУНА ТТА учун

АРИЗА НАМУНА ТТА Урганч филиал учун

АРИЗА НАМУНА ТТА Термиз филиал учун

4 Replies to “МАГИСТРАТУРА АБИТУРИЕНТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!”

  1. Radiatsion gigienaga onlayn hujjat topshirdim. O’tgan yili TMA Tibbiy profilaktikani bitirdim. QTI maqsadli qabul bo’yicha arizamni qabul qilmadi, faqat QTI bakalavr talabalari uchun ajratilgan deyishdi. Kimdir ma’lumot bera oladimi??

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.