ХОРИЖЛИК АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!
Тошкент тиббиёт академияси Ўзбекистон Республикасининг етакчи олийгохларидан бири бўлиб, мамлакатда тиббиёт олийгохлари рейтинги ичида №1 эгаллайди.
Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга кириш учун қуйидаги хужжатлар топширилади:
- ТТА ректори номига ариза. Аризада йўналиш, ўқиш тили кўрсатилади;
- контакт учун маълумотлар: адресс, телефон номер (ота онанинг номери хам кўрсатилади);
- оригинал шаходатнома/сертификат, диплом ва унинг нусхаси, тахсил олган фанлар рўйхати ва олинган бахолар (баллар) ҳамда нотариал тасдиқланган рус ёки ўзбек тилига таржима қилинган холда;
- миллий ҳамда хориж паспорти нусхаси билан ёки туғилган хақида гувохнома;
- агарда яшаш гувохномаси (вид на жительство) мавжуд бўлса нусхаси билан тақдим қилинади;
- 3,5х4,5 см ўлчамли 6 дона фотокарточка
Юқорида кўрсатилган хужжатларни электорн вариантини ТТА халқаро хамкорлик бўлими электрон почтасига ҳам тақдим қилса бўлади:
Тақдим этилган хужжатлар тасдиғини олиш ёки қўшимча маълумот учун қуйидаги рақамга мурожат қилишингизни сўраймиз:
+998 71 214 82 91