“Тиббий радиология” магистратура мутахассислиги бўйича мақсадли қабул учун қўшимча ўринлар ажратилди

Тошкент тиббиёт академияси магистратурасига мақсадли қабул параметрлари белгиланди!

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга  қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси 2020 йил 7 августдаги мажлисининг 2-сон баёни қарорига мувофиқ:

Вужудга келган коронавирус пандемияси шароитида айрим тиббиёт соҳаларининг юқори малакали мутахассисларга бўлган ўткир эҳтиёжини қондириш мақсадида, республика ҳудудлари учун малакали мутахассисларни тайёрлаш учун “5А510132-Тиббий радиология” магистратура мутахассислиги бўйича мақсадли қабул параметрлари белгиланди.

Магистратура бўйича мақсадли қабул параметрлари тасдиқланганлиги муносабати билан, магистратурага ўқишга кириш учун www.magistr.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтган абитуриентларга мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта тахрирлашга ҳамда “5А510132-Тиббий радиология” магистратура мутахассислиги бўйича абитуриентларга мақсадли қабул учун онлайн рўйхатдан ўтишга 2020 йилнинг 21 августига қадар (21 август куни ҳам) рухсат берилди.

Мақсадли қабул квоталари

Шифр Мақсадли қабул ажратилган ҳудудлар* Давлат гранти асосида
5А510132 Тиббий радиология

шу жумладан, мақсадли қабул бўйича

Тошкент шаҳри учун

Тошкент вилояти учун

Сирдарё вилояти учун

Жиззах вилояти учун

Хоразм вилояти учун

7

7**

1

2

2

1

1

Изоҳ: * – Фақатгина шу ҳудудларда доимий рўйхатда турувчилар учун;

**Мақсадли қабул квоталари фақат ўзбек таълим тили учун ажратилган.

 

Жараён қандай тарзда амалга оширилади?

  1. Мақсадли қабул бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш магистратурага ўқишга кириш учун www.magistr.edu.uz веб-платформаси орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтган, ҳамда “5А510132-Тиббий радиология” йўналишига мақсадли қабул учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар (янги) учун амалга оширилади.
  2. Рўйхатдан ўтган абитуриентга ўзи танлаган олий таълим муассасаси ва мутахассисликни ўзгартирган ҳолда, мақсадли қабул белгиланган мутахассислик бўйича танловда иштирок этиш учун ҳужжатларини қайта таҳрирлаш ҳуқуқи берилади.

❗Бунда:

➡абитуриент қуйидаги шартларни инобатга олган ҳолда Тошкент тиббиёт академиясига ёзма ариза билан мурожаат қилади:

➡абитуриент тегишли мутахассислик негизидаги мос бакалавриат таълим йўналишини тугатган бўлиши шарт;

➡абитуриент кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, талабалар сафига қабул қилингач, ўқишни тамомлагандан сўнг мазкур ҳудудда камида 5 йил ишлаш шарти белгиланган уч томонлама шартномани имзолашга рози бўлиши керак.

  1. Шундан сўнг, мақсадли қабул кўрсаткичлари ажратилган олий таълим муассасалари абитуриентларнинг аризаларини умумлаштирган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат қилади.
  2. Абитуриентлар аризалари ва олий таълим муассасалари мурожаатлари асосида вазирлик техник ишчи гуруҳи томонидан magistr.edu.uz платформасидаги абитуриентларнинг ҳужжатлари таҳрирланади.

➡Абитуриентларга мақсадли қабул учун ҳужжатларини қайта таҳрирлашга 2020 йилнинг 21 августига қадар (21 август куни ҳам) рухсат берилган.

Батафсил маълумот учун телефон: +998-78-150-78-27.

АРИЗА НАМУНА ТТА учун

АРИЗА НАМУНА ТТА Урганч филиал учун

АРИЗА НАМУНА ТТА Термиз филиал учун

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.