Магистратурага кириш учун тест имтоҳонида қатнашувчи талабгорлар диққатига йўриқнома

Тошкент тиббиёт академиясининг магистратурага кириш учун тест имтиҳонлари 2021 йил 16-17 август кунлари ректорат залида (5-ТТЖ) ўтrазилади. Имтиҳонга талабгор паспорт ва коронавирус пандемияси қоидаларига амал қилган ҳолда тиббий ниқоб билан келиши талаб қилинади.

Тана ҳарорати 370 дан юқори ва ўткир респиратор вирусли инфекция симптомлари аниқланган талабгорлар имтиҳонга киритилмайди.

Кириш тест имтихонлари жараёнида турли хилдаги шпаргалкалар, уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш ва имтиҳон жараёнида суҳбатлашиш тақиқланади.

Мазкур йўрикномага мувофиқ кириш имтиҳонини ўтказиш тартиб-қоидаларга амал қилмаган талабгор тест имтихонларига киритилмайди ва четлаштирилади.

ОНЛАЙН ТРАНСЛЯЦИЯ:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.