Эълон. Тошкент тиббиёт академияси магистратура йўналишларига ўқишга тавсия этилганлар диққатига!

Магистратурага киришда абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  1. Олий таълим муассасаси ректори номига ариза (келган вақтда ёзилади);
  2. Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ва ксерокопияси – 1 дона;
  3. Диплом иловаси асл нусхаси ва ксерокопияси – 1 дона;
  4. Тиббий маълумотнома – Форма 086-У (оригинал);
  5. 6 дона 3,5 x 4,5 ҳажмдаги рангли фотосурат (барчаси бир хил бўлиши шарт);
  6. Паспорт асли ва ксерокопияси;
  7. Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL, IELTS, TestDaF) асли ва ва ксерокопияси – 1 дона;
  8. Конверт – 1 дона;
  9. Скоросшиватель – 1 дона;
  10. Битталик целофан файл (Дельфин файл) – 2 дона.
  11. Талабаликка тавсия этилган Давлат стипендиянтлари гувоҳнома асли ва ксерокопияси – 1 дона.

Ҳужжатлар академиянинг Спорт комплексида қабул қилинади. Тел: +99878-1507827

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.