Магистратурага киришда абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- Олий таълим муассасаси ректори номига ариза (келган вақтда ёзилади);
- Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ва ксерокопияси – 1 дона;
- Диплом иловаси асл нусхаси ва ксерокопияси – 1 дона;
- Тиббий маълумотнома – Форма 086-У (оригинал);
- 6 дона 3,5 x 4,5 ҳажмдаги рангли фотосурат (барчаси бир хил бўлиши шарт);
- Паспорт асли ва ксерокопияси;
- Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL, IELTS, TestDaF) асли ва ва ксерокопияси – 1 дона;
- Конверт – 1 дона;
- Скоросшиватель – 1 дона;
- Битталик целофан файл (Дельфин файл) – 2 дона.
- Талабаликка тавсия этилган Давлат стипендиянтлари гувоҳнома асли ва ксерокопияси – 1 дона.
Ҳужжатлар академиянинг Спорт комплексида қабул қилинади. Тел: +99878-1507827
Translate: Рус