Тошкент тиббиёт академиясида 2020/2021 ўқув йили учун клиник ординатурага кириш имтихонлари фақат тест кўринишида 29-30 сентябрь кунлари академиянинг ректорат залида онлайн (компьютер орқали) ўтказилади. Барча хужжат тоширган талабгорларнинг имтихон топшириш вақти гуруҳлар кесимида сайтда эълон қилинади.
Мурожаат учун телефон: 71-214-84-05.
Адрес: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифокорлар шаҳарчаси.
Мўлжал: 16-оилавий поликлиника.