OMH ijodiy imtixon dasturi va savollari

510700-«ОЛИЙ ХАМШИРАЛИК ИШИ» ЙУНАЛИШИ БЎЙИЧА КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИХОН ЎТКАЗИШ ҚОИДАЛАРИ  ВА БАХОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

«Олий  хамширалик  иши» бўлимига талабалик танловда қатнашувчи абитуриентлар тиббиёт коллежларда ўтилган касбий фанлар бўйича мутахассислик (касбий) имтихонни топширадилар. Имтихон билетлар ердамида езма ва оғзаки шаклида ўтказилади.

Касбий (ижодий) имтихон тест синовлари бошлангунга қадар “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасасига қабул қилиш бўйича” Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриятига талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги Низомда белгиланган муддатларда ўтказилади. Имтихон тасдиқланган жадвалга қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилади.

Касбий (ижодий) имтихоннинг асосий мақсади абитуриентларнинг танланган мутахассислик бўйича ўқиш ва кейинчалик ишлаб кетиш имкониятларини аниқлаш, уларни тиббиёт коллежларида олган билимлари ва малакалари  даражаларини, касбий кўникмаларини, ижодий қобилиятини баҳолашдир.

Ҳамширалик иши мутахассислиги фанлари бўйича маслаҳатлар жадвали қабул ҳайъати томонидан ишлаб чиқилади ва ректор томонидан тасдиқланади.

Имтихон ҳайъати раиси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан тасдиқланади.

16 июль куни имтихонда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган абитуриентлар рўйхати тасдиқланади ва эълон тахтасига осиб қўйилади.

Кириш синовларининг натижалари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонларига мувофиқ балл билан бахоланади ва қўйилган балл қайдномаларга, имтихон варақасига киритилиб, фан бўйича имтихон ҳайъатининг раиси ва аъзолари имзолари билан тасдиқланади.

4 та саволнинг баллари жамланиб, талабага умумий балл чиқарилади. Имтихон бахолари имтихондан эртасига куни эрталаб эълон қилинади. Баллардан норози бўлган талабаларнинг аризаларига асосан ўрнатилган тартибда апелляция ҳайъати иши ташкил этилади. Ўқишга кирувчи синов натижасидан норози бўлган тақдирда синов натижаларини эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида синов ишини апелляция қилиш ҳақида ариза билан қабул ҳайъати раиси ёки апелляция ҳайъати номига ариза билан мурожат қилиши мумкин. Апелляция ҳақида аризани кўриб чиқиш муддати 2 кундан ошмаслиги лозим.

Имтихон варақалари қабул ҳайъати раиси ва масъул котиби томонидан имзоланади ҳамда гербли муҳри билан тасдиқланади.

Имтихон қайдномалари қабул ҳайъати томонидан ўз вақтида Давлат Тест Марказига тақдим этилади.

Жадвал бўйича касбий (ижодий) имтихонга келмаган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди. Имтихонни қайта топшириш ман этилади.

Олий  ҳамширалик иши йўналиши бўйича касбий (ижодий) имтихонни бахолаш мезонлари

Имтиҳон билетлар ёрдамида оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади.

Ҳар бир билет “хамширалик иши” мутахассислиги бўйича амалиётга оид  3 та назарий савол ёки амалий кўникма ва 1 та вазиятли масаладан иборат бўлади.

Касбий имтиҳондан абитуриент тўплаши мумкин бўлган максимал балл 63 қилиб белгиланади.

Бунда хар бир назарий савол ёки амалий кўникма  учун  20% ва вазиятли масала учун 40% ажратилади.

Билетдаги саволларга ажратилган баллар қуйидагича тақсимланади: ҳар бир назарий савол ёки амалий кўникма савол учун максимал 12,6  балл, вазиятли масала учун максимал 25,2 балл.

                                                                    Баҳолаш мезонлари

  1.  Назарий савол ёки амалий саволларга берилган жавобни баҳолаш мезонлари:

86 – 100% тўғри жавобга –  10,83 – 12,6 балл

71 – 85,9% тўғри жавобга – 8,94 – 10,82 балл

55 – 70,9% тўғри жавобга – 6,93 – 8,93 балл

54,9% гача – 0 балл деб ҳисобланади.

  1. Вазиятли масалага бериладиган жавобни бахолаш мезонлари:

86 -100% тўғри жавобга – 21,67 – 25,2 балл

71 – 85,9% тўғри жавобга – 17,89 – 21,64 балл

55 – 70,9% тўғри жавобга – 13,86 – 17,86.

  1. Билет таркибидаги саволга тўлиқ жавоб бериб, ўз фикр ва мулохазаларига эга бўлиб ва уни химоя қиладиган тиббиёт терминларидан тўғри фойдаланадиган абитуриентга 12,6 балл қўйилади.
  2. Вазиятли масалани ҳал қилишда барча саволларга тўлиқ жавоб берган абитуриентга 25,2 балл қўйилади.
  3. Билет саволига хаттоки қисман саёз тарзда жавоб бермаган, асосий ва иккинчи даражали тушунчаларни ажрата олмайдиган, вазиятли масалани тўғри еча олмаган абитуриентларга 0 балл қўйилади.

DASTURNI KO’CHIRIB OLISH dastur-omh-2018-2  (pdf, 534 Kb)

12 Replies to “OMH ijodiy imtixon dasturi va savollari”

  1. SAVOLLAR (ВОПРОСЫ) omh-ijodiy-savollar-ru-2017 (pdf, 264 Kb) —-bu o`tgan yil 2016 yil deb ham qoyilganku. aniqmi 2017 yilda ham shu savollar boladimi, o`zbekcha yozilmagan ham

  2. OMH savolnomasini o’zbekcha variantini qanday topsam bo’ladi. E mailim yoq tel nomerim: +998909683417 Iltimos topishga yordam beringizlar.

    1. Ассалому алайкум.
      Бу ҳақида биз бехабармиз.
      Бизда, бериладиган ижодий имтиҳон саволлари тўлиқ келтирилган.

    1. ТТА Қабул ҳайъати тақдим қилиши билан, бевосита сайт орқали эълон қиламиз.
      аниқ санасини +99871 1507834 рақами орқали боғланиб билишинигиз мумкин

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.