МЕНЕЖМЕНТ: СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МЕНЕЖМЕНТИ

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ “МЕНЕЖМЕНТ: СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ МЕНЕЖМЕНТИ” ЙЎНАЛИШИ.

Таълим йўналиши –  5230200 – Менежмент: соғлиқни сақлаш менежменти

Ўқиш шакликундузги

Ўқиш муддати  – 4  йил

Мутахассислиги  – соғлиқни сақлаш менежери

Менежмент: Соғлиқни сақлаш менежменти таълим йўналиши битирувчиларининг касбий фаолияти сохаси ва объекти

Мақсад соғлиқни сақлаш муассасалари, илмий амалий ихтисослашган тиббиёт марказлари, тиббий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари, ва бошқа тиббиёт муассасаларида соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқаришга оид амалий  ва фундаментал муаммоларни ҳал этиш учун илмий – тадқиқот ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш.

Соғлиқни сақлаш менежери «Менежмент: Соғлиқни сақлаш менежменти» бакалавриат таълим йўналишини битиргандан сўнг

қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатади:

– Соғлиқни сақлашни бошқарув органлари,

– Соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва органлари

– Тиббий суғурта бошқармалари, компаниялари ва фондлари
– Шошилинч, тез тиббий ёрдам марказли ва унинг филиаллари
– Давлат санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги марказлари

– Нодавлат соғлиқни сақлаш органлари

– Бошқа  вазирликлар ва  ташкилотлар тасарруфидаги тиббиёт муассасалари, санатория-профилакториялар

– Давлат ва ижтимоий инфраструктура бошқарув органлари

– Тиббиёт коллежлари

«Менежмент: соғлиқни сақлаш менежменти» таълим йўналиши  битирувчилари  магистратуранинг  қуйидаги  мутахассисликлари   бўйича ўқишни давом эттиришлари мумкин

– 5А510115 – Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш

– 5А510301 – Гигиена

Янги киритиладиган мутахассисликлар:

– Соғлиқни сақлаш иқтисодиёти

– Стратегик менежмент

– Моливий менежмент

– Ижтимоий ва тиббий суғурта

– Инновацион менежмент

Шу билан бирга улар илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланиши мумкин.

Магистратура йуналишини тугатгандан кейин улар куйдаги йуналишларда ишлаши мумкин: соғлиқни сақлашни қуйи, ўрта, юқори поғонасидаги тиббиёт муассасалари, тиббий суғурта бошқармалари, компаниялари ва фондлари менежерлари – раҳбарлари

Менежмен: соғлиқни сақлаш менежменти таълим йўналиши  магистратура мутахассиликларининг битирувчилари қуйидаги  муассасаларда ишлаши мумкин

  -Соғлиқни сақлашни бошқарув органлари,

– Соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва органлари

– Тиббий суғурта бошқармалари, компаниялари ва фондлари
– Шошилинч, тез тиббий ёрдам марказли ва унинг филиаллари
– Давлат санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат     саломатлиги марказлари

– Нодавлат соғлиқни сақлаш органлари

– Бошқа  вазирликлар ва  ташкилотлар тасарруфидаги тиббиёт муассасалари, санатория-профилакториялар

– Давлат ва ижтимоий инфраструктура бошқарув органлари

– Тиббиёт коллежлари

Translate: Eng Рус