Magistratura

Тошкент тиббиёт академиясининг 2019/2020 ўқув йилида магистрлар тайёрлаш бўйича қабул ўз фаолиятини тез орада бошлайди.

Ҳурматли абитуриентлар магистратурага ҳужжатлар 2019 йилнинг 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади, хорижий фуқоролардан эса 1 июлдан 25 июлгача. 

Магистратурага киришда абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

  1. Олий таълим муассасаси ректори номига ариза;
  2. Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ва ксерокопияси – 1 дона;
  3. Диплом иловаси асл нусхаси (иловадаги диплом ўртача балли 100 баллик рейтинг баҳолаш тизимида кўрсатилган бўлиши лозим) ва ксерокопияси – 1 дона;
  4. Тибббий маълумотнома – Форма 086-У (оригинал);
  5. 6 дона 3.5 x 4.5 ҳажмдаги рангли фотосурат (барчаси бир хил бўлиши шарт);
  6. Паспорт асли ва ксерокопияси;
  7. Халқаро тан олинган чет тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3), CEFR бўйича камида В2) ёки Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат асли ва ва ксерокопияси – 1 дона;
  8. Конверт – 1 дона;
  9. Скоросшиватель – 1 дона;
  10. Битталик целофан файл – 1 дона.

2019/2020 ўқув йилида ТТА магистратурасида 3 та янги йўналиш очилди – 1. нутрициология, 2. пульмонология, 3. аллергология ва иммунология

Хорижий фуқароларнинг куйидаги хужжатлари магистратура қабул комиссияси томонидан 1 июлдан 25 июлгача қадар қабул қилинади: 

  1. Ф.И.Ш., фуқаролиги ва магистратура мутахассислиги кўрсатилган ректор номига ариза;
  2. Миллий паспорт (копияси қабул комиссиясига топширилади)
  3. Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси копияси (вид на жительство) агар мавжуд бўлса(копияси қабул комиссиясига топширилади)
  4. Олий маълумот тўғрисидаги хужжатнинг асли ва унинг иловаси хамда ушбу хужжатнинг (иловаси билан) ўзбек ёки рус тилига таржима қилинган ва нотариус томонидан тасдиқланган копияси;
  5. Тиббий маълумотнома Форма 086-У (оригинал);
  6. Фотосуратлар 3,5 х 4,5 (6 дона)**;
  7. Скоросшиватель – 1 дона;
  8. Конверт – 1 дона.
  9. Битталик целофан файл – 1 дона
  10. IELTS, TOEFL мавжуд булган холатда (оригинал ва нусха)

* Магистратурага кирувчи томонидан паспортнинг асл нусхаси шаҳсан кўрсатилади.

**Расмлар ҳаммаси бир ҳил бўлиши шарт.

КВОТА.

2019-2020 ўқув йили бўйича магистрлар тайёрлаш бўйича қабул кўрсатгичлари.

 

ҚАБУЛ РЕЖАСИ:

Тошкент тиббиёт академиясида магистратура мутахассислик номлари ва ўқиш муддати

Шифр

Мутахассислик номи

Ўқиш муддати

5А510101

Акушерлик ва гинекология

3 йил

5А510102

Эндокринология

3 йил

5А510103

Терапия (йўналишлар бўйича)

3 йил

ички касалликлар (терапия)

3 йил

гематология ва трансфузология

3 йил

реабилитология

3 йил

5А510104

Оториноларингология

3 йил

5А510105

Кардиология

3 йил

5А510106

Офтальмология

3 йил

5А510107

Юқумли касалликлар (йўналишлар бўйича)

3 йил

юқумли касалликлар

3 йил

болалар юқумли касалликлари

3 йил

фтизиатрия

3 йил

5А510108

Дерматовенерология

3 йил

5А510109

Неврология

3 йил

5А51010

Умумий онкология

3 йил

5А510111

Психиатрия

3 йил

5А510112

Хирургия (йўналишлар бўйича)

3 йил

умумий хирургия

3 йил

торакал хирургия

3 йил

5А510113

Ташҳиснинг инструментал ва функционал усуллари (йўналишлар бўйича)

3 йил

тиббий генетика

3 йил

тиббий биохимия

2 йил

бактериология ва вирусология

2 йил

клиник лаборатория диагностика

2 йил

тиббий радиология

3 йил

5А510114

Нейрохирургия

3 йил

5А510115

Соғлиғини сақлаш бошқариш ва жамоат соғлигини сақлаш

2 йил

5А510116

Тиббий психология

3 йил

5А510117

Урология

3 йил

5А510118

Морфология (йўналишлар бўйича)

2 йил

морфология

2 йил

нормал ва патологик физиология

2 йил

5А510119

Наркология

3 йил

5А510120

Анестезиология ва реаниматология

3 йил

5А510121

Травматология ва ортопедия

3 йил

5А510123

Суд-тиббиёти экспертизаси

2 йил

5А510124

Патологик анатомия

2 йил

5А510125

Шошилинч тиббий ёрдам

3 йил

5А510126

Фармакология

2 йил

5А510301

Гигиена (йўналишлар бўйича)

2 йил

коммунал гигиена

2 йил

меҳнат гигиенаси

2 йил

овқатланиш гигиенаси

2 йил

болалар ва ўсмирлар гигиенаси

2 йил

радиацион гигиена

2 йил

умумий эпидемиология

2 йил

5А510127

Спорт тиббиёти

2 йил

5А510701

Олий ҳамширалик иши

2 йил

5А510128 Диетология

2 йил

5А510201 Педиатрия

3 йил

5А510302

Атроф муҳит ва инсон саломатлиги

2 йил

 

Biz bilan bog’laning:

Manzil: Toshkent shahar, Forobiy ko’chasi 2-uy Mo’ljal: Toshkent tibbiyot akademiyasining  (TTA 1-klinikasi, TTA qoshidagi akademik litsey, Respublika ixtisoslashtirilgan urologiya markazi)

Tel: +998 71 1507834

E-mail: qabul@tma.uz

Jamoat transportlari: Avtobuslar: 10, 28, 82, 116, 121. Yo’nalishli taksilar: 83, 92, 188

Translate: Eng Рус