Tibbiy biologiya

Tibbiy-biologiya

„Тошкент тиббиёт академиясида Тиббий биология таълим йўналиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2016 йил 26 майдаги “2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги ПҚ-2534-сон қарори га асосан ташкил қилинди.


 Таълим йўналиши –  5510900 – тиббий биология иши 

Тиббий биология  факультети 

Ўқиш шакликундузги

Ўқиш муддати  – 5  йил

Мутахассислиги  –  фундаментал  тиббиёт


Қуйидаги 3 та фандан блок бор:

  1. Кимё
  2. Биология
  3. Она-тили ва адабиёт

Мақсад тиббий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари, илмий ихтисослашган марказлар  ва бошқа тиббий муассасаларда фундаментал ва амалий  муаммоларни ҳал этиш учун илмий – тадқиқот ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш.


 Тиббий биология таълим йўналиши битирувчилари шифокорлик амалиёти билан шуғулланишга ҳақли эмас!


Тиббий биология иши бакалавриат  таълим  йўналишини  битиргандан сўнг  ишлаши мумкин бўлган мутахассисликлар:

  • Тиббиёт коллежларида умумтиббий фанлар бўйича ўқитувчи (микробиология, нормал анатомия, патологик анатомия, нормал физиология, патологик физиология, гистология).
  • Врач лаборант – соғлиқни сақлаш тизимида,  санаторияларда, айрим ташкилот ва вазирликлар таркибидаги  тиббий санитария бўлимлари, спорт – соғломлаштириш комплексларида.
  • Клиник лаборатория диагностикаси
  • Клиник-биохимик лаборатория диагностикаси
  • Цитологик диагностика  биопсияли микроскопик диагностика билан
  • Иммуногистохимик диагностика
  • Иммунобиологик  ва иммунофермент диагностика
  • Серологик диагностика
  • ПЦР диагностика
  • Токсикологик лаборатор текширишлар
  • Суд – тиббиёти экспертизасида лаборатория иши.
  • Тиббий  статистика.

Тиббий биология иши таълим йўналиши  битирувчилари  магистратуранинг  қуйидаги  мутахассисликлари   бўйича ўқишни давом эттиришлари мумкин:

  • 5А140101 – Биология
  • 5А140102 – Микробиология ва вирусология
  • 5А140104 – Биотехнология
  • 5А140105 – Биофизика
  • 5А320502– тиббий – биологик  ускуналар, тизимлар ва комплекслар
  • 5А510118 –Морфология

Янги киритиладиган мутахассисликлар:

  • Молекуляр генетика
  • Физиология  (нормал ва патологик физиология);
  • Тиббий лаборатор диагностика;
  • Биотиббий технологиялар.
  • Тиббий биология.
  • Тиббий биохимия.
  • Тиббий биофизика.
  • Тиббий кибернетика.
  • Молекуляр фармакология.

Тиббий биология иши таълим йўналиши  магистратура мутахассиликларининг битирувчилари қуйидаги  муассасаларда ишлаши мумкин:

  • Олий тиббий таълим муассасалари  тиббий-биологик  кафедраларида педагог;
  • Илмий текшириш  институтлари, олий таълим муассасалари  клиникалари, ихтисослашган марказлар, ҳар хил турдаги даволаш  -профилактика муассасалари, санаториялар, айрим ташкилот ва вазирликлар қошидаги тиббий санитария бўлимлари ва спорт – соғломлаштириш мажмуаларининг лабораторияларида  илмий рахбар ва мудир лавозимларида.

Магистратура битирувчилари  «Катта илмий ходим изланувчилар институтига» қуйидаги мутахассисликлар бўйича  кириши мумкин:

  • 03.00.01  – Биохимия, биофизика, радиобиология
  • 03.00.02 – Молекуляр биология. Молекуляр генетика. Молекуляр биотехнология
  • 03.00.04 – Микробиология ва вирусология
  • 03.00.12  – Биотехнология
  • 03.00.13 – Хужайра  биологияси ва биология тараққиёти
  • 02.00.01 – Ноорганик кимё
  • 02.00.02 – Аналитик кимё
  • 02.00.03 – Органик кимё
  • 02.00.04 – Физик кимё
  • 02.00.10 – Биоорганик кимё
  • 05.13.06 – Математик моделлаштириш. Рақамли усуллар ва комплекс дастур
  • 14.00.02 – Морфология
  • 14.00.16 – Нормал ва патологик физиология
  •                  –  Молекуляр фармакология
  •                  – Молекуляр генетика
  •                  – Тиббий лаборатория диагностика.

Кейинчалик ОАК талабига кўра докторлик диссертациясини химоя қилиши ва тиббиёт сохаси бўйича илмий даража олиши мумкин.


 „Тошкент тиббиёт академиясида Тиббий биология таълим йўналиши 2016/2017 ўқув йили учун қабул квотаси:

квоти-тиббий-биология


Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *