Klinik ordinatura

Тошкент тиббиёт академиясида Клиник ординатурага қабул 01.08.2017 дан  20.08.2017 гача бўлиб ўтади.

Тошкент тиббиёт академияси клиник ординатурасига қабул Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг режасига биноан тегишли буйруқларга асосан қабул қилинади.

Керакли ҳужжатлар

  • Ректор номига ариза; (Намуна)
  • Ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа расмга печат босилган ва тасдиқланган ҳолда
  • Тавсифнома – охирги иш жойдан раҳбарининг тасдиқланган имзоси билан (битирувчиларга ректор ва факултет декани имзоси билан);
  • Таржимаи ҳол;
  • Маълумотнома; (Намуна)
  • Диплом, илова + копия
  • 4 та расм+ конверт (3/4)
  • Паспорт, меҳнат дафтарчасидан кўчирма, ҳарбий гувоҳнома (копия) шифокор томонидан шахсан кўрсатилади;
  • Соғлиги тўғрисидаги 086- сонли тиббий маълумотнома;
  • Ҳужжатлар солиш учун қистирғичли папка.

Кунлик тушган аризаларни кузатиб бориш


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг БУЙРУҒИ

2017 йил 17 июль № 390 Тошкент шаҳри

2017/2018 ўқув йилида клиник ординатурага қабул қилиш тўғрисида

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 майдаги “Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2956-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2017 йил 5 январь ва 6 июлда ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати: муаммолар ва ривожланиш истиқболлари”га бағишланган мажлислар Баёнларида белгиланган вазифаларни бажариш, шунингдек, тиббиётнинг долзарб йўналишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёж ва талабни эътиборга олиб буюраман:

1. Қуйидагилар:

  • клиник ординатура орқали тиббиёт кадрларини 2017/2018 ўқув йилида тайёрлаш бўйича мутахассисликлар рўйхати 1-иловага;
  • тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти бўйича 2017/2018 ўқув йилида клиник ординатурага умумий ва мақсадли тартибда қабул қилинадиган ўринлар режаси 2-иловага;
  • илмий-текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида 2017/2018 ўқув йилида мақсадли клиник ординатурага қабул қилиш режаси 3-иловага;
  • 2017/2018 ўқув йилида клиник ординатура қабули тест ва оғзаки имтиҳон синовларини тиббиёт олий таълим муассасалари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, илмий-текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида ташкил этиш жадвали 4-иловага мувофиқ;
  • 2017/2018 ўқув йилида клиник ординатурага қабул бўйича масъул котиблар рўйхати 5-иловага;
  • тиббиёт олий таълим муассасалари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, илмий-текшириш институтлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари клиник ординаторларини “Миллий истиқлол ғояси” фанини ўқитиш учун Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, тиббиёт олий таълим муассасаларига бириктириш жадвали 6-иловага;
  • 2017/2018 ўқув йили клиник ординатурага ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида клиник ординатура мутахассисликларига бакалавриат йўналишларининг мослиги 7-иловага;
  • 2017/2018 ўқув йилида клиник ординатурага қабул қилиш тўғрисидаги ҳисобот шакллари 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки:

  • клиник ординатурага танлов тест ва оғзаки синовлар ёрдамида амалга оширилади;
  • баҳолар йиғиндиси клиник ординатурага кириш максимал балининг 30 фоизидан кам бўлган ҳолларда ушбу врачлар танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.

3. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 12 июндаги 170-сонли “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасаларда тиббий (врачлик) ва фармацевтик мутахассислик ва лавозимлар номенклатурасини, таълим даражасининг эгаллаган лавозимига мослигини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғининг 1-иловасига асосан клиник ординатура орқали тиббиёт кадрларини 2017/2018 ўқув йилида тайёрлаш 1-иловада келтирилган мутахассисликлар рўйхати асосида амалга оширилсин.

4. Клиник ординатура қабули бўйича эълонлар оммавий ахборот воситалари орқали чоп этилишини таъминлаш “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш – Здравоохранение Узбекистана” газетаси (И. Соатова) ва “Uzmedinfo” электрон соғлиқни сақлашни ривожлантириш марказига (Д. Усманов) юклатилсин.

5. Тиббиёт олий таълим муассасалари ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректорлари, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали, илмий-текшириш институтлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари директорларига:

  • клиник ординатурага қабулни оммавий ахборот воситаларида танлов эълон қилинган кундан бошлаб, жорий йилнинг 20 августигача (шу куни ҳам) амалга ошириш;
  • қабул қилинган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотни жорий йилнинг 23 августига қадар ўрнатилган тартибда Фан ва тиббий таълим бош бошқармасига топшириш;
  • клиник ординатурага қабулни жорий йилнинг 10 сентябрига қадар амалга ошириш;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар квотаси бўйича берилган мақсадли ўринларга танловни ҳар бир вилоят учун алоҳида ташкил этиш ва ажратилган ўринларга ушбу ҳудудларда яшовчи ёки бошқа вилоятларда ишлаш истагини билдирган врачларни қабул қилиш;
  • илмий-текшириш институтлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари учун клиник ординатурага берилган ўринларга танловда иштирок этувчи врачларга танловнинг тест синовларини 5-иловада бириктирилган тартибда бепул ташкил этиш;
  • клиник ординатурага қабул қилиш режасини бажарганлиги тўғрисидаги ҳисоботни жорий йилнинг 14 сентябригача вазирликнинг Фан ва тиббий таълим бош бошқармасига топшириш;
  • клиник ординатурага кириш учун танловда иштирок этувчи ҳар бир врачга унинг ҳужжатлари қабул қилинганлиги ва имтиҳон синовлари муддати кўрсатилган маълумотнома қабул комиссияси томонидан берилишини таъминлаш;
  • клиник ординатурада 2017/2018 ўқув йили қабули бўйича ўқув жараёнини жорий йилнинг 12 сентябридан бошлаш;
  • ОТМ битирувчиларини клиник ординатурага қабул қилган ҳар бир муассаса уларни ишга жойлашиш мониторингини таъминлаш мақсадида, улар билан тузилган “уч томонлама шартнома” нусхасини ва битирувчиларга ОТМ томонидан тақдим этилган “ишга қабул қилинганлик тўғрисидаги йўлланма”ни тўлдириб, улар битирган олий таълим муассасасига тақдим этиш;
  • клиник ординатурани тугатган ҳар бир мутахассиснинг ишга жойлашиш мониторингини таъминлаш мақсадида, улар тўғрисидаги маълумотни Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига тақдим этиш топширилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда барча вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига ажратилган квота -доирасида, туманлар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, врачларни танловда иштирок этиш учун жалб этиш юклатилсин.

7. Фан ва тиббий таълим бош бошқармаси бошлиғи (Ў. Исмаилов) ва Тиббий таълимни ривожлантириш маркази (М. Алимова) республика тиббиёт олий таълим муассасаларида ташкил этилган янги клиник ординатура мутахассислиги бўйича ўқув дастури 2017 йил 26 август кунига қадар тузилишини таъминласин ва тасдиқлаш учун киритсин.

8. Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари (Б. Юсупалиев) ва Фан ва тиббий таълим бош бошқармаси бошлиғи (Ў. Исмаилов):

  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун клиник ординатурага ажратилган ўринлар тўлдирилмаса, уларни ҳудудий квота доирасида қайта тақсимлаш;
  • Тошкент шаҳрида танловдан ўтган врачлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар филиалларида ўқиш розилигини билдирган ҳолда, уларни вилоят квотаси доирасида юбориш;
  • тиббиёт олий таълим муассасалари, илмий-текшириш институтлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари эҳтиёжидан келиб чиқиб, клиник ординатура қабулига киритилган асосли таклифларни кўриб чиқиш ва қўшимча ўринлар ажратишни назарда тутиш топширилсин.

9. Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармасига (М. Мирталипов):

  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2017/2018 ўқув йилида клиник ординаторларни тайёрлаш бир йиллик ўқитиш қиймати ҳисоб-китобларини жорий йилнинг 1 августига қадар ишлаб чиқиш;
  • олий таълим муассасалари, илмий-текшириш институтлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларидаги клиник ординаторлар учун “Миллий истиқлол ғояси” фанини икки йил мобайнида умумий 108 соат ўқитиш учун сарф-харажатлар ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда маблағ билан таъминлаш чораларини кўриш топширилсин.

10. Ушбу буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Б. Юсупалиевга юклатилсин.

Вазир А. ШАДМАНОВ


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 17 июлдаги 390-сонли буйруғига 1-илова

Клиник ординатура орқали 2017/2018 ўқув йилида тиббиёт кадрларини тайёрлаш бўйича мутахассисликлар рўйхати


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 17 июлдаги 390-сонли буйруғига 2-илова

Тиббиёт олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти бўйича 2017/2018 ўқув йилида клиник ординатурага умумий ва мақсадли тартибда қабул қилинадиган ўринлар режаси

Изоҳ: * эркин ўринларга Тошкент шаҳри ва барча вилоятда яшовчи врачлар қабул қилинади (акушерлик ва гинекология мутахассислигидан фақат барча вилоятда яшовчи врачлар қабул қилинади).


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 17 июлдаги 390-сонли буйруғига 3-илова

Илмий-текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида 2017/2018 ўқув йилида мақсадли клиник ординатурага қабул қилиш режаси

Изоҳ:* эркин ўринларга Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшовчи врачлар қабул қилинади. Акушерлик ва гинекология мутахассислиги бундан мустасно, ушбу мутахассисликда фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда яшовчиврачлар қабул қилинади.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия ИАТМ, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация ИАТМ, Республика ихтисослаштирилган кардиология ИАТМ учун ажратилган ўринлар квотаси доирасида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ҳар биридан 1 нафардан бўлмаган врачлар қабул қилиниши назарда тутилган.


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 17 июлдаги 390-сонли буйруғига 4-илова

2017/2018 ўқув йилида клиник ординатура қабули тест ва оғзаки имтиҳон синовлари жадвали


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 17 июлдаги 390-сонли буйруғига 5-илова

2017/2018 ўқув йилида клиник ординатура қабули бўйича масъул котиблар рўйхати

 


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 17 июлдаги 390-сонли буйруғига 6-илова

Тиббиёт олий таълим муассасалари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, илмий-текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари клиник ординаторларини “Миллий истиқлол ғояси” фанини ўқитиш учун Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, тиббиёт олий таълим муассасаларига 2017/2018 ўқув йилида бириктириш жадвали


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 17 июлдаги 390-сонли буйруғига 7-илова

2017/2018 ўқув йилида клиник ординатурага ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида клиник ординатура мутахассисликларига бакалавриат йўналишларининг мослиги

Изоҳ: *5510100 – Даволаш иши таълим йўналиши негизида ташкил этилган 5111003 – Касб таълими – Тиббий педагогик иш йўналиши


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 17 июлдаги 390-сонли буйруғига 7-илова

2017/2018 ЎҚУВ ЙИЛИДА КЛИНИК ОРДИНАТУРАГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ ШАКЛЛАРИ

1-шакл 2017/2018 ўқув йилида Клиник ординатурага кириш учун танловда иштирок этувчи врачлар Р Ў Й Х А Т И

Олий таълим муассасалари, илмий-текшириш институтлари, ихтисослаштирилган ва илмий марказлар ва уларнинг филиаллари номи Сана

2-шакл 2017/2018 ўқув йилида Клиник ординатурага кириш учун танловдан ўтган врачлар вилоятлар кесимида Р Ў Й Х А Т И

Олий таълим муассасалари, илмий-текшириш институтлари, ихтисослаштирилган ва илмий марказлар ва уларнинг филиаллари номи Сана

3-шакл

(Муассаса номи)

Қ А Й Д Н О М А №______(№/тартиб рақами)

Ф.И.Ш._________________________________________

Мутахассислик, шифри____________________________


Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш расмий вебсайти >>>

Маълумот учун:
Тел.: +998 71 2148405,
E-mail: science@tma.uz

Tarjimasi: Рус